Пенсиялар почта оркали туланадими

Нафақадаги ҳарбий хизматчиман. Шу вақтгача нафақадаги ҳарбий хизматчилар давлат ишхоналарида ишласа, пенсиянинг 50 фоизи тўланарди. Энди айрим соҳаларда ишлайдиган пенсионерларнинг пенсияси 100 фоиз тўланиши ҳақида эшитдим. Шу ростми?

Фазлиддин Бегимов, Бухоро шаҳри

М.ЗИЯДУЛЛАЕВ, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари:

— “Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 22-бандига асосан 2017 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидаги пенсионерларга пенсиялар тўлиқ микдорда тўланади:

а) Мудофаа вазирлигининг:

* Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси, Олий ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчилари ва илмий ходимлари;

* ҳарбий-академик лицейлар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва ўқитувчилари, шунингдек республика академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг бошланғич ҳарбий тайёргарлик бўйича раҳбарлари;

* ҳарбий-саноат комплексининг таркибига кирувчи корхоналарнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари жумласига кирадиган мутахассислари сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳарбий хизматчиларига;

б) Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг:

* Миллий хавфсизлик хизмати институти, Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳил ва истиқболни белгилаш олий мактаби, Махсус тайёргарлик ўқув маркази, Радиоэлектрон тизимлар ва ахборот технологиялари маркази, шунингдек Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти, аҳоли ва раҳбар ходимларни тайёрлаш ҳудудий марказлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа олий ҳарбий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва илмий ходимлари;

* республика академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежлари маънавият ва маърифат ишлари бўйича раҳбар ўринбосарлари ва тарбиячилари;

* ҳарбий-саноат комплексининг таркибига кирувчи корхоналарнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари жумласига кирадиган мутахассислари сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳарбий хизматчилари ва ходимларига.

Пенсияларни тўлаш тўлиқ миқдорда, агар юқорида кўрсатиб ўтилган фаолият харбий пенсионернинг ягона иш жойи бўлган тақдирда амалга оширилади.

Қолган барча ишловчи пенсионерларга уларга тайинланган пенсиянинг 50 фоиз миқдорида пенсиялар тўланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 декабрдаги ПФ-4589-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармонига асосан тўлиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган ишловчи пенсионерлар рўйҳатига ўзгартириш киритилиб, унга асосан 2014 йил 1 январдан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи ва қонунчиликда белгиланган ёшга доир энг кам пенсиядан кам даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) олувчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.

Читайте также  Сколько хранится архив в больнице

Ушбу талаб фақатгина фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бўйича ишловчи фуқароларга нисбатан қўлланилиб, меҳнат шартномаси бўйича ишловчи фуқароларга тадбиқ этилмайди.

2019 йил 1 январдан пенсия учун иш стажи ва ойликларни ҳисоблаш тартиблари ўзгаради.

Ўзбекистон президенти 24 декабрь куни имзолаган қонунга мувофиқ, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга ўзгартишлар киритилди.

Аввал хабар қилганимиздек, 2019 йил 1 январдан фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини бекор қилинади.

Шунинг учун 2019 йилдан пенсия тайинлаш учун меҳнат стажи ва ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашнинг янги тартиблари ўрнатилади.

Қонунга киритилган ўзгартишга мувофиқ, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига:

  • 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;
  • 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.

Давлат ижтимоий суғуртасига тааллуқли бўлмаган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш пул таъминотининг барча турлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилади.

Ўқиш даврида тўланган стипендия пенсия сўраб мурожаат этувчининг хоҳишига кўра иш ҳақига тенглаштирилади.

Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг (якка тартибдаги тадбиркор ва у томонидан ёлланган ходимнинг, деҳқон хўжалиги ва оилавий тадбиркорлик субъекти аъзосининг) пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақининг миқдори:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Чет элда ёлланиб ишлаган Ўзбекистон фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади: 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан, 1 январдан кейинги давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Читайте также  Парковка для пенсионеров в москве

Ўзгартишлар 2019 йил 1 январдан кучга киради.

Пенсия жамғармаси Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш Концепцияси доирасида ишловчи пенсионерларга тўлиқ миқдорда пенсия тўлашни таклиф этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси расмий сайтида эълон қилинган.

2018 йил 1 май ҳолатига Ўзбекистон Республикасида 3,3 млн. нафардан ортиқ пенсия ва нафақа олувчилар мавжуд бўлиб, бу фуқаролардан 103,1 минг нафари (ёки 3,2 фоизи) пенсияга чиққандан сўнг иш фаолиятларини давом эттиришмоқда.

Амалдаги қонунчилик талабларига асосан, пенсионерлар ишга жойлашган тақдирда уларга пенсиялар 50 фоиз миқдорида иш жойидан амалга оширилади (айрим тоифадаги пенсионерлардан ташқари). Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда ушбу тартиб жаҳон амалиётида бошқа давлатларда мавжуд эмас.

2017-2018 йилларда ҳудудларда ўтказилган сайёр учрашувлар ҳамда фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ишловчи пенсионерларга 50% миқдорда пенсия тўлаш тартиби уларни пенсияга чиққандан сўнг норасмий равишда иш фаолиятини давом эттиришларига сабаб бўлмоқда.

Пенсия тўловларини белгиланган тартибда амалга оширилиши юзасидан Давлат молиявий назорат бошқармалари ҳамда бошқа назорат органлар томонидан ўтказилаётган текширишларда кўплаб иш берувчилар ва пенсионерлар томонидан ишлаётганлиги тўғрисида Пенсия жамғармасига маълум қилмаганлиги оқибатида тўлиқ миқдорда пенсия олиши билан боғлиқ ортиқча тўловлар аниқланмоқда.

Ўз навбатида, ушбу йўналишда ўтган йил давомида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2017 йил 1 апрель ҳолатига 4 та тоифадаги пенсионерлар (I-II гуруҳ ногиронлари, уруш қатнашчилари, маҳалла раислари ва уларнинг диний-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари) тўлиқ миқдорда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор фармон ва қарорларига асосан бугунги кунда 31 та тоифадаги пенсионерлар («Халқ» ва «Хизмат кўрсатган» фахрий унвонларига эга пенсионерлар, тиббиёт муассасалари шифокорлари, «Нуроний» жамғармаси, «Оила» маркази, Мажбурий ижро бюроси ва нодавлат-нотижорат корхоналари ходимлари, спорт фахрийлари ва бошқалар)га тўлиқ миқдорда пенсия олиш имтиёзлари берилиб, 26,7 минг нафар (ёки 26фоиз) ишловчи пенсионерларга тўлиқ миқдорда пенсия тўланмоқда.

Читайте также  Что нужно для вождения автомобиля

Бироқ, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар ҳали етарли эмаслигидан далолат бермоқда (2018 йилнинг январь-май ойларида Пенсия жамғармасига ишловчиларга пенсия тўлови билан боғлиқ мингдан ортиқ ёзма ва оғзаки мурожаатлар келиб тушган).

Ушбу мурожаатларда фуқаролар пенсиядан сўнг жамғармага суғурта тўловлари давом эттирилса ҳам ўзларининг кўп йиллик меҳнати эвазига тайинланган пенсияларидан чегириб қолинишидан юзасидан норозилигини билдирмоқдалар. Шунингдек, иқтисодиётнинг хусусий секторида фаолият юритаётган хусусий корхона раҳбарлари, тадбиркор ва фермерлар томонидан қонунчиликнинг ушбу нормасига ўзгартириш киритиш таклифлари берилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, пенсия таъминоти сохасида мавжуд муаммолар танқидий муҳокама қилиниб, тизимда ижтимоий адолат ва самарадорликни ошириш мақсадида Пенсия жамғармаси томонидан ишлаб чиқилган «Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш» Концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан бошлаб ишловчиларга тўлиқ миқдорда пенсия тўлашни жорий қилиш таклиф этилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ишловчиларга тўлиқ миқдорда пенсия тўланиши учун 2019 йилда Пенсия жамғармаси томонидан қўшимча 363,0 млрд. сўм маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ушбу қўшимча харажатлар жамғарма даромадларини тўлиқлилигини таъминлаш, ишловчи фуқаролар иш фаолиятларини расмий рўйхатдан ўтказишлари ҳамда жамғармага суғурта бадали ҳисобидан ундирилади.

Ссылка на основную публикацию
Adblock detector